Жорий йилнинг 23 октябр куни соат 11 да Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг “В” биносида Дипломатия академияси томонидан ташкил қилинаётган «Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантиришда Ўзбекистон-Ҳиндистон истиқболлари» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтади. Тўплам Дипломатик академия ва “Ҳиндистон – Марказий Осиё” фонди ҳамкорлигида икки мамлакат сиёсатшунослари томонидан инглиз, ўзбек ва рус тилларида нашр этилди. Тақдимотга ҳиндистонлик меҳмонлар ва Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистоннинг Тошкентдаги элчилари иштирок этади.