• Maxsus imkoniyatlar

    Ko'rinish:

    Shrift hajmi:

  • Mobil versiya
  • Sayt xaritasi
SHU YERDA QIDIRISH SO'ZINI YOZING

Ҳиндистон Ҳарбий коллежи делегацияси Дипломатик академияга ташриф буюрди

Ҳиндистон Ҳарбий коллежи делегацияси Дипломатик академияга ташриф буюрди

news

   2025 йил 7 ноябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академияга Ҳиндистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Ҳарбий коллежнинг генерал-лейтенант Харжит Сингх Сахи раҳбарлигидаги делегация ташриф буюрди.

   Учрашувни Дипломатик академия директори А.Хайдаров очиб берди. У ўз нутқида икки мамлакат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ўзаро ҳамкорликнинг изчил ривожланаётганини таъкидлаб, икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этди. Меҳмонларга Академиянинг тузилмаси, таълим дастурлари ва халқаро ҳамкорлик йўналишлари, жумладан Ҳиндистоннинг MERI Group of Institutions билан амалга оширилаётган қўшма ташаббуслар ва ҳамкорликда тайёрланган  «Жанубий ва Марказий Осиё ўртасидаги ўзаро боғлиқликни ривожлантиришда Ўзбекистон-Ҳиндистон истиқболлари» китоби ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг янгиланган ташқи сиёсий стратегияси ва Марказий Осиёда хавфсизлик бўйича ҳамкорликнинг замонавий тенденциялари ҳақида тақдимот ўтказилди.

   Бўлиб ўтган мунозаралар чоғида делегация аъзолари, Афғонистондаги вазият, терроризм ва экстремизмга қарши кураш, Ўзбекистон иқтисодиётининг транспорт ва коммуникация соҳаларини ривожлантириш ҳамда Ўзбекистон-Ҳиндистон муносабатлари ривожининг имконият ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашдилар.