Жорий йилнинг 25 октябрида Тошкентда “Ренессанс холл” конференц залида “Халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳафталиги” доирасида ўтказилаётган навбатдаги тадбир бўлиб ўтди. Анжуман “Ўзбекистон ташқи сиёсати: тинчлик, очиқлик ва тараққиёт йўлида” мавзусига бағишланиб, унда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Сенати раиси биринчи ўринбосари С.Сафоев, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири биринчи ўринбосари Б.Аълоев, Марказий Осиё халқаро институти директори Ж.Ваҳобов, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари Б. Мустафоев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили И.Иргашев Янги Ўзбекистоннинг ташқи сиёсат соҳасида олиб борётган долзарб масалалари юзасидан қизиқарли чиқишлар қилдилар. Йиғилишга Сальма Абдулазиз модераторлик қилди.
Тадбирда Ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари, ЖИДУ ва унинг ҳузуридаги Дипломатия академия профессор-ўқитувчилари ва бошқа турли ташкилотлар вакиллари, халқаро муносабатлар йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирок этди.
Тадбир жуда мароқли ва кўтаринки руҳда ўтди.