Жорий йилнинг 16 январ куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академиянинг навбатдаги илмий кенгаши бўлиб ўтди. Илмий кенгашда Дипломатик академиянинг 2024 йил фаолияти бўйича ҳисоботи эшитилди. Илмий кенгаш аъзолари ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб, Академия фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 январдаги “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисидаги” PQ-330 қарорига кўра янада жадаллаштириш, жумладан, илмий-тадқиқот ва тахлилий ишларни тайёрлашда фаол эштирок этиш лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, тадбирда Ш.Амированинг “Наследие как фактор “мягкой силы” Узбекистана” номли монографияси тақдимоти ўтказилиб уни нашрга тавсия қилинди, ҳамда «Дипломатик изоҳли луғат»ни яратиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи эшитилди.