• Maxsus imkoniyatlar

    Ko'rinish:

    Shrift hajmi:

  • Mobil versiya
  • Sayt xaritasi
SHU YERDA QIDIRISH SO'ZINI YOZING

“ЎЗБЕКИСТОН ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИ” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

“ЎЗБЕКИСТОН ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИ” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди

news

Жорий йилнинг 30 январида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида  “ЎЗБЕКИСТОН ДИПЛОМАТИЯСИ ТАРИХИ” китобининг тақдимот маросими бўлиб ўтди. Гарчи китоб бундан бир неча йил аввал тайёр бўлган бўлса-да, унинг нашри кейинроқ амалга оширилиб, тақдимоти эса шу кунларда ўтказилди.

 

“Ўзбекистон тарихи” сериясининг VII жилдини ташкил қилган ушбу нашрда ўзбек дипломатиясининг қадимги замонлардан бошлаб бугунги кунгача – мустақил Ўзбекистон дипломатияси шаклланиши ва тараққий этишигача бўлган даврни тизимли равишда очиб беришга характ килинган.

 

Монографияни яратган муаллифлар жамоасининг асосий мақсади Ўзбекистон ҳудудидаги дипломатик анъаналар ва мактабларни улар амал қилган тарихий давр ва давлат тузилмаларидан қатъи назар тарихий ворисликда кўрсатишдан иборат бўлиб, улар бунга эришганлар. Ушбу рисоланинг яратилишида мамлакатимизнинг турли илмий муассасалари ва олий ўқув юртлари қатори Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети тарихчи олимлари ва мутахассислари, дипломатлари иштирок этдилар.

 

Тадбирда мамлакатимизда аккредитациядан ўтган  йигирмага яқин давлатлар элчилари, хорижий ваколатхоналар вакиллари, Ўзбекистон элчилари ва Ташқи ишлар вазирлиги фахрийлари, нашрни тайёрлашда фаол қатнашган муаллифлар, ҳамкор ташкилотлар намояндалари ва профессор-ўқитувчилари иштирок этди. Тақдимотда ЖИДУ ҳузуридаги Дипломатик академия ходимлари ҳам фаол иштирок этди.  

 

Тадбирни  Олий Мажлис Сенати раиси биричи ўринбосари, ЖИДУ ректори С.Сафоев очиб берди. Кейинги сўз китобнинг масъул муҳаррири Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ташқи сиёсат ва хавфсизлик масалалари бўйича ўринбосари А.Х. Комиловга берилди.

 

Навбатдаги сўз монографияни тайёрлашда координаторлик қилган олим, ҳозирда МГИМОнинг Тошкентдаги филиали директори А.Абдувахитовга берилди.  

 

Шунингдек янги китобнинг аҳамияти ҳақида Ўзбекистон ФА вице-президенти, Абу Райхон Беруний номидаги Шарқшунослик институти директори Б.Абдухалимов, Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Бейбут Атамкулов, Ўзбекистон Республикасининг Туркиядаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси А.Агзамходжаев ва бошқалар сўзга чиқдилар.