Ҳурматли ва қадрдон Содиқ Солиҳович!
Бугун Дипломатик академия жамоаси учун бениҳоя хурсандчилик куни бўлди. Чунки Сиз, азиз раҳбаримиз халқ вакиллари ва юртбошимизнинг юксак ишончларини оқлаган инсон, сиёсатдон ва давлат арбоби сифатида Олий Мажлис Сенати биринчи раиси ўринбосари лавозимига қайта тайинландингиз.
Шу муносабат билан Академия жамоаси ва шахсан ўз номимдан бундан кейинги фаолиятингизда улкан зафарлар, соғлик-саломатлик ва бошқа энг яхши тилакларни тилаб қоламиз.
Дипломатик академия жамоаси номидан эҳтиром билан А.Хайдаров