2024 йил 8 сентябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси ҳузуридаги Дипломатик академия магистрантларининг 2024-2025 ўқув йили Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” шиори остидаги маънавият-маърифат дарси ўтказилиши билан бошланди.
Дарс дамомида Ўзбекистоннинг мустақиллик, айниқса, охирги йиллардаги жадал ривожланиши тарихига оид маълумотлар берилди. Шу жумладан, халқимизнинг эрки, озодлиги, миллатимизнинг фаровонлиги орзусида курашган аждодларимиз жасорати ҳақида гапирилди. Ҳозирги истиқлолга, тараққиётга ўз-ўзидан эришилмагани, ушбу йўналишда, айниқса 2016 йилдан кейин Президент Ш.М.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичига қадам қўйиб, барча соҳа ва тармоқларда туб ислоҳотлар амалга оширилаётганлиги, демократик янгиланиш жараёнлари кечаётганлигига урғу берилди.
Ўтган давр эркин ва фаровон ҳаётни, буюк келажакни фақат ва фақат мустақиллик асосидагина қуриш мумкинлиги таъкидланди. Миллат ифтихори бўлган бобокалонларимизнинг Ватан тинчлиги ва озодлиги йўлидаги кураши ҳақида тўхталиб ўтилди.
Тарихий адолат, ҳақиқатнинг тикланиши туфайли миллий истиқлолимиз йўлида жонини фидо қилган қатағон қурбонлари, тараққийпарвар жадидлар номлари тикланганлиги мустақил Янги Ўзбекистоннинг тараққиёти пойдевори асоси бўлиши таъкидланди.
Академия магистрантларининг Ўзбекистон дипломатияси ривожланиш жараёнларига боғлиқ саволларига жавоб берилди. Шунингдек, мамлакатимиз сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш кўсаткичларига оид тегишли слайдлар намойиш этилди.